Унинг ёнидан ўткир тиғли пичоқлар ва шуруп қотириш ускунаси топилган.
Ҳодиса жорий йилнинг 20 июль куни соат 15:44 да Чоргузар кўчасидаги туғуруқхонада рўй берган. Асакалик 1978 й.т. Р.Д туғруқхона бош шифокори Қ.С.нинг хизмат хонасига кириб, эшикни ички қисмидан қулфлаб олган ҳолда уни ўлдириш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда Zamon.uz' берган хабарда сўз боради.
Унга кўра, эркак туғуруқ вақтида вафот этган фарзандининг ўлимида шифокорларни айблаб, бу ишга қўл урган. Ходимлар воқеа жойига етиб бориб, ҳуқуқбузардан эшикни очишни сўраганда, Р.Д прокурорни чақиришни талаб қилган.
Андижон шаҳар ИИО ва ФМБ раҳбарлари, Андижон шаҳар прокурори воқеа жойига етиб келиб, Р.Д.ни эшикни очишга кўндирган. ТҲГ ходимлари хонага кирганда ҳуқуқбузарнинг ёнида ўткир тиғли пичоқлар ва шуруп қотириш ускунаси борлиги аниқланган. Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.






