Хўш, бунга йўл қўйганларга қандай чоралар кўрилди?
Бугун, 28 июль куни Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янгиликлар юзасидан Миллий матбуот марказида анжуман ўтазилди.
Тадбир давомида соҳада фуқароларга яратилган қулайликлар билан бир қаторда қонун бузилишлари ҳолатлари ҳақида ҳам ахборот берилган. Бу ҳақда жараёнда бевосита иштирок этган Darakchi.uz' мухбири Ойбек Шукуров хабар бермоқда.

Адлия вазири ўринбосарига кўра, жорий йилнинг 6 ойида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат хизматлари кўрсатилишига оид 72 717 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. 56 059 та ҳолатда аризани кўриб чиқиш муддатларига риоя қилинмаган, 7 012 та ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб қилинган, 4 522 та ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатилган, 1 245 та ҳолатда аризалар асоссиз рад қилинган.
Қўлланилган таъсир чоралар натижасида 720 нафар шахс маъмурий жавобгарликка, 496 та ходим интизмий жазога тортилгани, 10 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани айтилади.
Мавзуга доир:
⚡️⚡️⚡️ Эндиликда фуқаролар "метрика" олиш учун ФҲДЁ бўлимига бормайди
Давлат хизматларини кўрсатишда "Мобил-ID" тизими жорий этилмоқда






