Халқаро фан олимоиадаларида фахрли ўринни эгаллаган ёшлар пул мукофоти билан тақдирланишди. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги хабар берди.
Хабаринггиз бор, июл ойида ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида қатнашиб фахрли ўринларни қўлган киритишган.
Жумладан, Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида Лазизбек Ражаббоев бронза медалини, Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида Азиза Абдувалиева бронза медалини, Хитойда масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритишганди.
Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтарган шу каби 1 қатор билимли ёшлар ва уларнинг устозлари пул мукофоти билан тақдирланишди.
Хусусан, нуфузли халқаро олимпиаданинг олтин медал соҳибига 150 миллион, ўқитувчисига 135 миллион сўм, кумуш медал соҳибига 90 миллион, ўқитувчисига 75 миллион сўм, бронза медал соҳибига 60 миллион, ўқитувчисига 45 миллион сўм пул мукофотлари тақдим этилди.






