"Дераза панжаралари имкон бермади": Москвадаги ётоқхонада 8 муҳожир тириклайин ёниб кетди

ДУНЁ 29.07.2022, 12:13
"Дераза панжаралари имкон бермади": Москвадаги ётоқхонада 8 муҳожир тириклайин ёниб кетди

Москва жанубидаги Олма-Атинская кўчасида жойлашган ётоқхонада содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган саккиз кишининг барчаси меҳнат муҳожирлари, деб ёзади “ТАСС” фавқулодда хизматлардаги манбага таяниб.

 “Хостелдаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг барчаси муҳожирлар эди. Уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, ётоқхонада яшовчи яна тўрт киши шифохонага тушган. Ундан олдин учта қурбон ҳақида хабар берилган.

Ёнғин жойига Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати комиссияси етиб келган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларидаги носозлик сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ёнғинда ҳалок бўлган саккиз кишининг ўлим ҳолатига деразаларга ўрнатилган панжаралардан чиқолмагани ва  ўт ўчирувчиларга кеч хабар қилинганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Хостелдаги ёнғин факти бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1