Инновацион ривожланиш вазирлиги ёш олимларни Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига ҳамда Туркия Фанлар Академияси ва Туркиянинг “TUBITAK BILGEM” Информатика ва ахборот хавфсизлиги маркази билан ҳамкорликда қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида эълон қилинган мақсадли танловлар ва бошқа танловлар якуний натижалари тўғрисида ахборот берди.
Қайд этилишича, энди 46 нафар ёшлар етакчи хорижий илмий ташкилотлар(марказлар, университетлар ва бошқалар)да қисқа муддатли илмий стажировка ўтайдилар.
Вазирликнинг маълум қилишича, номзодлар томонидан режалаштирилган стажировканинг давомийлик муддати Махсус эксперт гуруҳида тасдиқланган стажировка муддатидан ошмаслиги шарт.






