1

Францияда сув истеъмоли чекланди

ДУНЁ 29.07.2022, 19:21
Францияда сув истеъмоли чекланди

Франциянинг 96 та департаментидан 93 тасида иссиқлик ва қурғоқчилик туфайли сув истеъмолига чекловлар жорий этилди. Уларнинг 46 тасида вазият ўта оғир деб баҳоланмоқда, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

Маълум қилинишича, чекловлар қаторида боғларни маълум соатларда суғоришни тақиқлаш, қатор истеъмолчиларга, жумладан, қишлоқ хўжалиги корхоналарига сув таъминотини тўхтатиш киради. Аммо бу шифохоналар ва ўт ўчириш бўлимларига тегишли эмас.

Meteo-Franсe маълумотларига кўра, июль ойида ҳудудда рекорд даражадаги қурғоқчилик ҳукм сурмоқда. Мамлакатда ой бошидан бери ёғингарчилик бўлмаган. Бу каби ҳолат сўнгги бор 1959 йилда кузатилгани айтилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1