1

"Текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда" Самарқандда аёлларнинг аёвсиз калтаклангани бўйича муносабат билдирилди (видео)

ЖАМИЯТ 29.07.2022, 21:01
"Текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда" Самарқандда аёлларнинг аёвсиз калтаклангани бўйича муносабат билдирилди (видео)

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган видео кузатувчилар қалбини жумбушга келтириб, ўткир муҳокамаларга сабаб бўлди. Гап шундаки, унда икки эркак аёлларни беаёв калтаклаб, танасининг турли соҳаларига зарба бергани акс этади.

Ҳайратланарлиси бу кимсалар аёлларга ҳеч ким эмас. На акаси ва на турмуш ўртоғи.. Янада ажабланарли жиҳати эса ҳодиса барчанинг кўз ўнгида содир этилган. Бироқ атрофга тўпланган оломон бунга ҳеч қандай "реакция" билдирмаган, айрим сўзларни такрорлашдан ташқари, албатта...

Самарқанд вилояти ИИБга кўра, воқеа 21 июль санасида юз берган. Шу куни Самарқанд тумани Янгиариқ МФЙ ҳудудида 1980 йилда туғилган С.Р. 1987 йилда туғилган А.Б. ҳамда 1991 йилда туғилган И.Ш ва Ё.И.лар ўртасида ўзаро жанжал содир бўлган.

Жараёнга келишмовчилик сабаб бўлгани айтилади.

Жанжалда С.Р. ва А.Б.лар, И.Ш ва Ё.И.ларни уриб, уларга тан жароҳати етказишган. Жароҳат даражаси, жабрланганлар ҳолати эса ҳали номаълум.

"Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари чиқиб, ҳолат расмийлаштирилган. Ҳозирда Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади ИИБ хабарда.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1