Маҳсулотнинг умумий қиймати 400 миллионга яқин бўлган, дея Ангрен шаҳрида аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган сохта тадбиркорлар ҳақида хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум қилинишича, департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар М. А. ва Т. Б. сохта тадбиркорлик билан шуғулланиб, Т. исмли шахснинг номига “Q. S.” ва “K. A.” МЧЖни ташкил этишиб, ушбу МЧЖларга давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 369 млн сўмлик жами 148 тонна ун маҳсулотини белгиланган дислокацияга асосан тўғридан-тўғри арзонлаштирилган нархларда сотилишини таъминламасдан, бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 179-моддаси ( сохта тадбиркорлик), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.






