1

“Қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор”. Москвада ёниб кетган 8 нафар мигрант бўйича расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 30.07.2022, 09:38
“Қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор”. Москвада ёниб кетган 8 нафар мигрант бўйича расмий маълумот берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москва шаҳридаги меҳнат мигрантлари яшаган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида фуқаролар вафот этгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарлар юзасидан қўшимча маълумот берди. 

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу ҳодиса юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.

Маълум бўлишича, жорий йил 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Алма-Атинская кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган ва 4 нафар фуқаро жароҳат олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганларнинг 2 нафари (С.Н., 2003 йилда туғилган ва А.А., 1986 йилда туғилган) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.


Ушбу ҳодиса юзасидан Братеево тумани тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Ҳамюртларимиз жасадларини Ватанга олиб келиш бўйича барча чоралар кўрилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1