Куни кеча Самарқанддаги мардикор бозорида икки нафар аёлнинг аёвсиз калтаклангани ҳақида видеохабар тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ ҳолатни ўрганиш боглаб юборилганини маълум қилди. Айни пайтда ҳодиса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Шунингдек ҳодисага Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова муносабат билдирди.
“Куни кеча ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган Самарқанд вилоятида аёлнинг калтакланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Қўмитамиз томонидан ИИВ масъул ходимлари билан биргаликда ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш натижалари кўрстганидек, мазкур ҳолат жорий йилнинг 21 июль куни Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги Янгиариқ - 1 маҳалласида содир бўлган.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда, албатта, тегишли жазо чораси қўлланилади.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Самарканд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.
Ушбу масала юзасидан қўшимча ахборот берилади”, - дейилади қисқа муносабатда.






