АсосийJinoyat

Карманада кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

'Карманада кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “A.Z.” МЧЖ раҳбари А.Ю. ва “R.L.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, тадбиркор И.Ш.нинг ишончига кириб, унга қарашли иссиқхона ҳужжатларини қалбакилаштириш орқали “A.Z.” МЧЖ номига ҳудудий тижорат банки филиалидан 980 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағларини нақдлаштириб олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар