АсосийJamiyat

Фориш туманида сел келди (видео)

'Фориш туманида сел келди (видео)'ning rasmi

Бугун, 30 июль куни соат 16:15 ларда Жиззах вилояти Фориш тумани Учма қишлоғида кузатилган қисқа муддатли ёғингарчилик натижасида ариқ сувлари кескин кўпайиб, айрим жойларида ўзанидан тошиб чиқди.

 Ҳодиса юзасидан вилоят ФВБ маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, ҳодиса ярим соатга яқин давом этиб, аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонларига жиддий талафот етмаган. Жабрланганлар йўқ.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига сел ва тошқинлар бўйича фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмаган.

Айни вақтда ҳодиса жойида ФВБ ходимлари томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият назорат остида.

    Бошқа янгиликлар