АсосийJamiyat

Самарқанд аэропортида кушон подшолигига оид тангаларни хорижга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

'Самарқанд аэропортида кушон подшолигига оид тангаларни хорижга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг маълум қилишича, "Самарқанд-Внуково" йўналишидаги авиарейс билан хорижга кетаётган фуқаро А.А.нинг багаж сумкаси рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган. 

Натижада фуқаронинг багаж сумкасидан Кушонлар даврига оид 5 дона қадимий тангалар, 3 дона тарози калибровкасини ўлчайдиган қадимий металлар ҳамда 1 донадан 7,62 калибрли гилза ва отилган ўқ қолдиғи борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Маълумот учун: Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.

    Бошқа янгиликлар