Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини яна 15 кунга, яъни 1 августга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Бугунги Конституциявий қонун лойиҳасида Марказий Сайлов Комиссияси ваколатиларини кафолатловчи қоидалар киритилмоқда. Хўш, улар нималардан иборат?
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Хушвақт Ҳайитов:
"– Таклиф этилаётган ўзгартишга кўра, келгусида Марказий Сайлов Комиссияси ваколатлари кенгайтирилмоқда ва МСК бевосита Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларини ўтказишга ҳам бевосита масъул этиб белгиланган.
Шу билан биргаликда ўзгартиришлар натижасида МСК нафақат парламент сайловлари, балки маҳаллий кенгаш сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ваколатли орган бўлади ва жавобгар ҳамда масъул этиб белгиланмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад ушбу сайловларни шаффоф, адолатли, миллий қонунчилигимизга, халқаро қонун стандартларига мувофиқ ҳолда ўтказилишини таъминлашдан иборат", – дейди Хушвақт Ҳайитов.






