АсосийJamiyat

"Конституцияда фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳам мурожаат қилиши мумкинлиги кўрсатилмоқда"

'"Конституцияда фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳам мурожаат қилиши мумкинлиги кўрсатилмоқда"'ning rasmi

Бугунги кунда Конституциявий ислоҳотлар доирасида таклиф этилаётган нормалардан бири, айнан 35-моддага, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳам мурожаат қилиши мумкин эканлиги кўрсатиб ўтиляпти.

Бу ҳақда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти директор ўринбосари, социология фанлари номзоди, доцент Алишер Юнусов хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда аҳоли кенг мурожаат қилаётган органлардан бири расмий тилда ўзини-ўзи бошқариш органлари, яъни маҳаллалар ҳисобланади. 

Тадқиқотларга кўра, ҳар бешта мурожаатдан бири айнан маҳаллага бўлган.

"Амалдаги конституциянинг 35 моддасига қарайдиган бўлсак, фуқароларни халқ муассалари, давлат ташкилотларига мурожаат қилиши мумкинлиги кўрсатилган, бироқ ўзини-ўзи бошқариш органларига мурожаат этиши мумкинлиги қайд этилмаган. Бугунги кунда бўлиб ўтаётган конституциявий ислоҳотлар доирасида моддага шу борадаги жумлани қўшиш — фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳам мурожаат қилиши мумкин эканлиги кўрсатиб ўтиляпти. Бу  юқорида айтиб ўтганимиз каби маҳаллага барчани мурожаат қилиши мумкинлигини бош қомусимизда акс эттирувчи норма бўлади",-дейди доцент . 

    Бошқа янгиликлар