Футбол: Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

СПОРТ 31.07.2022, 20:00
Футбол: Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Жорий йилнинг 30 сентябридан 9 октябргача Туркиянинг Истанбул шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан қуръа ташланди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон "Э" гуруҳидан ўрин олган ҳолда Польша, Испания ҳамда Танзания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси беш карра жаҳон чемпиони саналади. Жумладан, 1990 (АҚШ), 1991 (Ўзбекистон), 2007 (Туркия), 2010 (Аргентина) ҳамда 2012 (Россия) йилги жаҳон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1