Sevimli

"Осиё болалари-2022": сал кам 30 медалга эга Ўзбекистон нечанчи ўринда кетмоқда?

СПОРТ 31.07.2022, 21:27
"Осиё болалари-2022": сал кам 30 медалга эга Ўзбекистон нечанчи ўринда кетмоқда?

Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўтаётган VII "Осиё болалари" спорт ўйинларининг учинчи кунги беллашувлари якунланди.

Учинчи кунги беллашувлар Ўзбекистон вакиллари учун омадли келди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги.

Маълум қилинишича, ўзбеклар беллашувларда сузиш, енгил атлетика, юнон-рум кураши, таэквондо, стол тенниси ва бадиий гимнастика бўйича 23та медаль қўлга киритишди.

Шу тариқа, VII "Осиё болалари" спорт ўйинларида  Ўзбекистон делегацияси учинчи кунги беллашувлардан кейин 6та олтин, 10та кумуш ва 13та бронза, жами 29та медаль билан 5-ўринда бормоқда.

Улар қуйидаги спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлишди:

Сузиш: 1та кумуш, 2та бронза,

Стол тенниси: 1та кумуш, 1та бронза,

Енгил атлетика: 2та олтин, 1та кумуш ва 4та бронза,

Бадиий гимнастика: 2та кумуш, 3та бронза

Таэквондо: 3та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза,

Юнон-рум кураши: 1та олтин, 3та кумуш ва 1та бронза.

Шарҳлар