Сал аввал, 21 июль тонгида АҚШ раҳбари Covid-19' учун синовдан ўтган тест ижобий натижани кўрсатганди.
Қайд этилишича, бу Қўшма Штатлар раҳбарида касаллик аниқланганини акс эттирган иккинчи тест бўлган. Шундан сўнг унинг иш фаолияти масофадан олиб борилиши атилганди.
Бир муддат ўтиб у яна коронавирусга тест топширган, аммо натижа бир-икки салбийдан сўнг яна ижобийни кўрсата бошлаган. Бироқ Байденда аввалгидек аниқ белгиларнинг ўзи йўқ, шифокор сўзларига кўра, у ўзини "етарлича яхши" ҳис қилмоқда.
"Сешанба куни кечқурун, чоршанба куни эрталаб, пайшанба ва жума кунлари салбий тестдан сўнг президент шанба куни кечқурун ижобий натижаларни олди", - дейди шифокор.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ раҳбари 10 кун аввал коронавируснинг ўта оғир ҳолатларида қўлланувчи Paxlovid’ни қабул қилишни бошлаганди.
Дилбар Абдунабиева.