АсосийJamiyat

Буғдойдан–кофегача... Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар очиқланди

'Буғдойдан–кофегача... Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар очиқланди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси бу бўйича айрим маълумотларни эълон қилди

Унга кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида қуйидагича қийматдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган:

  • Буғдой – 375,4 млн. АҚШ долларига;
  • Шакарқамиш – 185,3 млн. АҚШ долларига;
  • Маргарин маҳсулотлари – 156 млн. АҚШ долларига;
  • Қорамол гўшти – 98,6 млн. АҚШ долларига;
  • Буғдой уни – 63,4 млн. АҚШ долларига;
  • Картошка – 55,5 млн. АҚШ долларига;
  • Какао ва шоколад – 53 млн. АҚШ долларига;
  • Сут маҳсулотлари – 38 млн. АҚШ долларига;
  • Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 35 млн. АҚШ долларига;
  • Банан – 26,5 млн. АҚШ долларига;
  • Чой – 23 млн. АҚШ долларига;
  • Парранда гўшти – 22 млн. АҚШ долларига;
  • Маккажўхори – 21 млн. АҚШ долларига;
  • Кофе – 15 млн. АҚШ долларига;
  • Қандолат маҳсулотлари – 12,5 млн. АҚШ долларига.

    Бошқа янгиликлар