Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг жорий йил 15 июль куни ўтказилган мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 1 августгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
1 август соат 00:00 ҳолатига кўра, умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш тўхтатилгани маълум қилинди.
Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари халқимиздан келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасидаги фаолиятини давом эттиради, дейилади расмий хабарда.






