Сербия президенти фуқароларни Косоводан келаётган ҳужум ҳақида огоҳлантирди

ДУНЁ 01.08.2022, 10:40
Сербия президенти  фуқароларни Косоводан келаётган ҳужум ҳақида огоҳлантирди

31 июль, якшанба куни кечқурун Сербия президенти Александр Вучич мурожаат қилиб, фуқароларни Косово Республикасидан яқинлашиб келаётган ҳужум ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, Косово қуролли кучлари шимолий йўналишдан зарба тайёрламоқда. У "Косовони тан олган йирик давлатлар вакилларини" можарога аралашишга ва Косово ҳукуматини тўхтатишга чақирди.

Сербиянинг Вечерне новости портали Косово ҳарбий ва оғир техника бўлинмалари ўзини ўзи эълон қилган республика пойтахти Приштинадан шимолга кўчиб ўтганини хабар қилди. 

"Мен сербларга ҳам, албанларга ҳам мурожаат қиламан: тинчликни сақланг. Атмосфера қайнаб кетди, серблар бундан ортиқ шафқатсизликка чидамайди, мен уларнинг олдида тиз чўкиб, ёлвордим, охири менга ваъда беришди", деди президент.

Косово полицияси Сербия билан чегарада отишма содир бўлганини хабар қилди

31 июль куни манбалар Косово-Сербия чегарасида Сербия армияси ва ўзини ўзи эълон қилган Косово Республикаси полицияси ўртасида тўқнашувлар юз бергани, натижада одамлар жароҳатлангани ҳақида хабар берган. Бироқ, кейинроқ Сербия Мудофаа вазирлиги бу маълумотларни рад этиб, Приштинада дезинформация атайлаб тарқатилганини таъкидлади. Худди шундай баёнот билан Косово ҳукумати ҳам тўқнашувлар қурбонлари ҳақида маълумотларга эга эмаслигини таъкидлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1