АсосийJamiyat

Жорий ҳафтада давлат раҳбари иштирокида қандай тадбирлар бўлиб ўтиши маълум қилинди

'Жорий ҳафтада давлат раҳбари иштирокида қандай тадбирлар бўлиб ўтиши маълум қилинди'ning rasmi

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов жорий ҳафтада давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Жумладан, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу форматдаги учрашув илк маротаба бўлмоқда. Музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорликни, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни  янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Президент Шавкат Мирзиёев унда иштирок этиш учун мамлакатимизга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.  

Шунингдек, давлат раҳбари 28 июлдан бери мамлакатамизда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.

Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар