АсосийJinoyat

Наманган ва Косонда ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

'Наманган ва Косонда ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро О.А. бошқа бир фуқаро А.дан “А.Б.” фермер хўжалигига тегишли 3 гектар ер майдонига танишлари орқали туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 7 000 АҚШ доллари ва 32,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Э. “Я.Т.” фермер хўжалигига тегишли 1,6 гектар ер майдонига қалбаки ҳужжатлар асосида эгалик қилиб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар