1

Рим папаси Қозоғистонга ташриф буюради

ДУНЁ 01.08.2022, 18:11
Рим папаси Қозоғистонга ташриф буюради

Рим папаси Франциск 13-15 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади, деб хабар берди Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.

 “Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Рим папаси Франциск 2022 йил 13-15 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади”, — дейилади хабарда.

Ташриф доирасида мамлакат олий раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш, шунингдек, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойида иштирок этиш режалаштирилган. Аввалроқ, қурултойнинг асосий мавзуси пандемиядан кейинги даврда инсониятнинг маънавий-ижтимоий тараққиётида диний етакчиларнинг роли бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1