Бугун ижтимоий тармоқларда давлат грантида таҳсил олган талабалар учун мутахассислиги бўйича камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати изоҳ бериб, тарқалган хабарлар асоссиз эканини ва масъулларнинг бундан бехабарлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2005/2006-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш амалиёти жорий этилган.






