АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг уч томонлама йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган Озарбайжон делегациясини қабул қилди

'Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг уч томонлама йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган Озарбайжон делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг уч томонлама йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган Озарбайжон делегациясини қабул қилди.

Озарбайжон томонидан ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов, иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ҳамда рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев иштирок этди.

Икки давлат етакчиларининг келишувларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Савдо, инвестиция, транспорт, логистика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида аниқ лойиҳаларни илгари суришни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. 

    Бошқа янгиликлар