АсосийJinoyat

Андижон ва Бухорода "права" олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

'Андижон ва Бухорода "права"  олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Э. бошқа бир фуқаро Ф.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро А.Ҳ.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 350 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар