АсосийJamiyat

Президент номидан ёрдам пули тарқатилаётгани айтилган хабарлар рад этилди

'Президент номидан ёрдам пули тарқатилаётгани айтилган хабарлар рад этилди'ning rasmi

Президент номидан ёрдам пули берилаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирилди.

Таъкидланишича, Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланилиб, "Ўзбекистон Президентидан тўлов, оғир иқтисодий вазият туфайли банк картасига эга бўлган ҳар қандай фуқаро тўловни олиши мумкин, бу ерда олишингиз мумкин 700 минг сўм" мазмунида хабарлар тарқалмоқда. 

ИИВ Киберхавфсизлик маркази фурқароларни бундай хабарларга асло ишонмасликка чақириб, уларнинг ёлғон эканини таъкидлаган.

Фуқаролардан номаълум манзилдан келган ҳаволага кирмаслик, ташкилотнинг расмий манзилига мурожаат қилиб, маълумот олиш тавсия этилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар