АсосийJamiyat

7 ойда 53,2 минг АҚШ долларилик қалбаки банкнотларни эркин муомалага киритилишининг олди олинди

'7 ойда 53,2 минг АҚШ долларилик қалбаки банкнотларни эркин муомалага киритилишининг олди олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг ўтган даврида бу борада 245 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, натижасига кўра, 167 та жиноий ҳамда 78 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлардан давлат фойдасига 433,2 минг АҚШ доллари, 1,1 млн Россия рубли, 702,2 минг қозоқ тенгеси ва 1,2 млрд сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Қалбаки пул ясаш ва ўтказиш билан боғлиқ 23 та жиноят фош этилиб, 135 млн сўмлик ҳамда 53,2 минг АҚШ долларилик қалбаки банкнотларни эркин муомалага киритилишининг олди олинган.

Қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 8 та жиноят фош этилиб, ҳуқуқбузарлардан 730,2 млн сўмлик 4,6 кг қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Бу борада Департамент органлари томонидан профилактика ва тезкор-қидирув тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.  

Маълум қилинишича, 2018 йил 1 январь ҳолатига республикамизда 1 638 та валюта айирбошлаш шохобчаси фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунга келиб уларнинг сони 3 970 тани, шундан валюта айирбошлаш банкоматлари сони – 1 880 тани ташкил этмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 6 ойида республикамизда 251 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 343 та валюта айирбошлаш банкомати ишга туширилган.

" – Бундан ташқари, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида хорижий валютани банк пластик карталари ҳамда банк мобил иловалари орқали ҳам конвертация қилиш имкониятлари яратилган.    

Шундай экан, қалбаки хорижий валюта банкнотларга дуч келмаслик ҳамда ноқонуний валюта савдоси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлиб қолмаслик учун яратилган имкониятлардан фойдаланишга чақириб қоламиз", – дейилади департамент маълумотида.

    Бошқа янгиликлар