АсосийJamiyat

2-5 август кунлари кузатиладиган ҳодиса бўйича шошилинч ахборот берилди

'2-5 август кунлари кузатиладиган ҳодиса бўйича шошилинч ахборот берилди'ning rasmi

 2-5 август кунлари Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳокимлик бундай ҳолатда эҳтиёт чораларини кўриш бўйича шошилинч ахборот эълон қилди.

"Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз",-дейилади унда.

Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан  (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар