АсосийJamiyat

Тошкентда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

'Тошкентда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани юзасидан қўшимча маълумот берилди'ning rasmi

Аввалроқ жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳри Олмазор тумани 234-сонли мактабда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Хабар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, мактаб маъмурияти мазкур ўқувчининг ўлимини яширишга урингани, мактабнинг қулаб тушган ҳолати авария экани, умуман, мактаб директори фаолияти танқид қилинган эди. Ушбу ҳолат юзасидан расмийлар ўз муносабатини билдиришди.

"Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил ахборот берамиз", дейилади Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати расмий муносабатида.

    Бошқа янгиликлар