АсосийЖИНОЯТ

Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлар...

'Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

 Унда, фуқаро Ф.С. бошқа бир фуқаро Ф.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.М. бошқа бир фуқаро С.ни қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетда ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб, Гулистон давлат университетига ўқишини кўчириб бериши эвазига 1 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро И.Х. танишлари ёрдамида бошқа бир фуқаро Ж.нинг ўқишини қўшни Тожикистон Республикасидаги институтдан Тошкент молия институтига ўтказиб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ Бугун 02:57

    Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

    'Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 10:15

    Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Ҳозирда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 04:22

    “Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 02.06.2026 16:51

    Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди

    Ўтказилган ўрганишлар давомида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талаблари бузилган ҳолатлар фош этилган.

    'Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 02.06.2026 10:41

    Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.