Ижтимоий тармоқларда, Катта Андижон магистрал канали бошқармаси собиқ раҳбари Б.У томонидан йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари хусусида хабар тарқалган.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, Катта Андижон магистрал канали бошқармаси мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан 2022 йил 13 июлда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқда тарқалган, бошқарма собиқ раҳбари Б.У томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар жиноят иши доирасида текширилиши ва қонуний баҳо берилиши таъминланади.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.