Аввал хабар берганимиздек 8-12 август кунлари Қашқадарё вилоятида "Ёшлар туризми" қурултойи ўтказилиши режалаштирилган.


Бугун, тадбир муносабати билан Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда айтилишича, қурултойда республиканинг ҳар бир ҳудудидан 50 нафар иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 700 нафар ёшлар жалб қилинади. Бундан ташқари Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлатларидан ҳам ёшлар таклиф этилган.

Оммавий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Заррина Абдуллаева сўзларига кўра, қурултой доирасида ҳар куни бир қатор танлов, мусобақа, тақдимот, учрашув ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
Жумладан: "Энг намунали гуруҳ", "Туризм квест" ўйини, "Заковат", "Туризм спартакиадаси", "Энг яхши туризм лойиҳаси" ва яна бошқа тадбирлар қурултой доирасидан ўрин олган.
Ойбек Шукуров.






