АсосийSiyosat

Ўзбекистон ТИВ Тайвань билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди

'Ўзбекистон ТИВ Тайвань билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди'ning rasmi

Тайвань атрофидаги вазият бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг муносабати эълон қилинди. 

Унга кўра, Тайвань билан боғлиқ вазиятнинг ривожланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юзага келган кескинликнинг тезда бартараф этилишига умид билдиради. 

Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари ва тамойилларига мувофиқ, “ягона Хитой” сиёсатини, бу мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб- қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2 август куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Америка сиёсий тизимидаги учинчи шахс Тайванга келди. Маълумот учун: Конгресс қуйи палатаси спикери 1997 йилдан бери Тайванга келмаган. Пелоси Тайван парламентига ташриф буюрди ва оролнинг ижрочи директори Цай Инвэнь билан учрашди ва у Пелосига фахрий орден топширди. Пелосининг Тайванга ташрифи Хитой расмийларини ғазаблантирди. Улар Тайван яқинида ҳарбий машғулотларни бошлаб юбордилар. 

Машқлар пайтида Хитой ҳукумати Тайванга парвозларни чеклади. Тақиқ орол атрофидаги олтита зонага тегишли. Бундан ташқари, Хитой Тайванга қум этказиб беришни ҳам тўхтатди ва Тайвань маҳсулотларининг айримларини импорт қилишни тақиқлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар