АсосийJinoyat

Қўрғонтепа туманида коллеж дипломини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Қўрғонтепа туманида коллеж дипломини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди

Унда, фуқаро Т.Ю. бошқа бир фуқаролар Н. ва С.га  гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тиббиёт коллежини тугатганлиги ҳақида диплом олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар