1

"Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган..." Президент ҳузурида муҳим масалада йиғилиш бошланди

ЖАМИЯТ 04.08.2022, 15:25
"Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган..." Президент ҳузурида муҳим масалада йиғилиш бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган. Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган – давлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.  

Таъкидланганишича, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди. Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.

Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди. Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими  вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

Йиғилиш давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1