АсосийJamiyat

Пойтахтдаги “Korzinka” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди (видео)

'Пойтахтдаги  “Korzinka” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Korzinka" супермаркетида ёнғин содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди.

 

ФВВнинг хабар беришича, бугун – 4 август куни соат 16:32 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Подишоҳбоғ” маҳалласи Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган “Корзинка” савдо мажмуасида ёнғин рўй берганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:37 да воқеа жойига етиб борган. Савдо мажмуаси ичида бўлган нон пишириш печида электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Ҳодиса натижасида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Вазият оқибатлари қутқарувчилар томонидан соат 16:42 да бартараф этилган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар қайд этилмади.

    Бошқа янгиликлар