1

Наманганлик 80 ёшли отахон "метрика" олди

ЖАМИЯТ 05.08.2022, 08:43
Наманганлик 80 ёшли отахон "метрика" олди

Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги “Озод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мухторхон Дадахонов туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Минг ойни ортда қолдирган нуронийнинг мазкур мурожаати ўрганилганда 1942 йилда туғилган ушбу фуқаро турли сабабларга кўра туғилганлик гувоҳномасини олмаган.

Туман ФҲДЁ бўлими томонидан меҳнат фахрийсига аризасига мувофиқ биринчи марта туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси қайд этилди.

-  Юртимизда инсон қадрини улуғлаш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ, - дейди Мухторхон Дадахонов. - Айниқса, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда янгича тизимга ўтилгани мушкулимизни осон қилмоқда. Бундан 7-8 йил олдинги даврни ҳозиргиси билан солиштирсак ер билан осмонча фарқ бор. Авваллари бир юмуш билан давлат ташкилотига борсангиз,  сиз учун арзимасдек туйилган ишингизни битишига кунлаб вақт сарф этиларди. Мана ҳозир қайси идорага борманг ишингиз тез ва сифатли ҳал бўлмоқда. Шу заминда туғилиб, маълум муддат турли сабабларга кўра бошқа давлатда ҳам яшадим. Лекин, ўша кезлари туғилганлик гувоҳномам йўқлигидан жуда кўп қийналганман. Орадан шунча вақтлар ўтиб, 80 ёшга тўлган кезда муҳим ҳужжатимни олдим.

Маълумот ўрнида, Косонсой тумани ФҲДЁ бўлими томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида 98 та никоҳ тузилганлиги ҳақида ва 515 та туғилиш каби далолатнома ёзувлари қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жомбойлик 74 ёшли онахон туғилганлик гувоҳномасини олган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1