АОКАда Инновацион ривожланиш вазири ва мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида республикамизнинг 2022-2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегияси мазмун-моҳияти ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берилди.
Инновацион технологик парк, технологиялар трансфери маркази, инновацион кластер, венчур ташкилоти, инновация маркази, стартап акселератор, инкубаторлар каби инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни ташкил этиш мазкур Стратегиянинг аосий йўналишлари этиб белгиланган.
Қарорга кўра, ҳудудларда 224 та, тармоқларда 441 та, олийгоҳлар ва илмий ташкилотларда 1 минг 86 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
Ҳозирда тармоқ ва олийгоҳ/илмий ташкилотлар кесимида жами 1 751 та инновацион лойиҳалар шакллантирилган. Хусусан, ҳудудлар кесимида 2 507 та иш ўрни яратиладиган 206 млрд сўмлик 224 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Тармоқлар кесимида эса, илмий-инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган 26 та тармоқ ташкилотнинг 6,6 трлн сўмлик 265 та лойиҳа; иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириладиган 33 трлн сўмлик 176 турдаги инновацион маҳсулотларни сериялаб ишлаб чиқариш ва технологиялар ўзлаштирилиши назарда тутилган “драйвер” лойиҳалар шакллантирилган.






