АсосийJamiyat

Тошкентдаги қурилиши битмаган 12 қаватли бино ёниб кетди (видео)

'Тошкентдаги қурилиши битмаган 12 қаватли бино ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Воқеа жойига ФВБ раҳбарияти, ИИБ ва ССБ ходимлари етиб борган.

Бугун, 5 август куни соат 18:23 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Сеул кўчасида жойлашган 12 қаватга мўлжалланган қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 2 қаватида 140 кв.м майдонда қурилиш махсулотлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

"Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар