АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг қайси ҳудуд аҳолиси такси хизматидан энг кўп фойдаланиши маълум бўлди

'Ўзбекистоннинг қайси ҳудуд аҳолиси такси хизматидан энг кўп фойдаланиши маълум бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида автомобиль транспорти томонидан кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмида такси хизматининг ҳиссаси 49,7 фоизни ёки 9,5 триллион сўмни ташкил этди

Давлат Статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилишича, хизматнинг ушбу туридан Тошкент вилоятида энг кўп фойдаланилаётгани кузатилган. Бу вилоятда автомобиль транспорти хизматларининг умумий ҳажмида такси хизмати 19,8 фоизни ташкил этади. Шунингдек, бу кўрсаткич Самарқанд вилояти (17,1%) ва Тошкент шаҳрида ҳам юқори (12,2%) бўлган. Сирдарё  вилоятида эса бор-йўғи 1,7 фоизни ташкил қилган.

    Бошқа янгиликлар