1

Зеленский Украинада Россиянинг қанча мулки мусодара қилинганини маълум қилди

ДУНЁ 06.08.2022, 12:32
Зеленский Украинада Россиянинг қанча мулки мусодара қилинганини маълум қилди

Украинада Россиянинг жами 765 миллион долларлик активлари мусодара қилинди. Бу ҳақда Владимир Зеленский маълум қилди, дея ёзди "Zamon.uz".

"Бугун санкциялар сиёсати ва Россия активлари мусодараси бўйича йиғилиш ўтказдим. Амалдорларнинг маълум қилишича, Ҳозирнинг ўзида 28 миллиард гривна (765 миллион АҚШ доллари)га тенг мулклар тортиб олинган. Бу жараён давом этмоқда", — деган Украина етакчиси.

Унинг қўшимча қилишича, яна РФга тегишли яна 900 объект мусодара қилинади. Нафақат давлатга, балки, россияликларга тегишли мулкни қўшиб ҳисоблаганда тортиб олинадиган активлар сони 36 мингни ташкил этиши қайд этилган.

Аввалроқ Польша бош вазири Россияга тегишли барча мулкларни мусодара этишни таклиф қилганди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1