1

Избосканда фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 06.08.2022, 17:29
Избосканда фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Г.Э. бошқа фуқаролар М. ва Т.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси Олий таълим муассасасидаги ўқишларини танишлари ёрдамида Тошкент менежмент ва иқтисодиёт профессионал профиль институтига кўчириб беришни 3 600 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1