АсосийJamiyat

Қаршида 23 ёшли спортчи йигитнинг ўлим ҳолати вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди

'Қаршида 23 ёшли спортчи йигитнинг ўлим ҳолати вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди'ning rasmi

Аввалроқ Қарши шаҳрида 23 ёшли спортчининг жасади сувдан чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Қарши шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Қарши магистрал каналидан 1999 й.т. фуқаро К.И.нинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иш бўйича судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар