1

Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси бўйича келишувга эришилди

ДУНЁ 07.08.2022, 12:07
Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси бўйича келишувга эришилди

25 июль – 5 август кунлари Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Музокараларда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги икки томонлама шартнома лойиҳасининг матни бўйича келишувга эришилди ва чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари жамланмасини шакллантириш якунланди.

Навбатдаги учрашув дипломатик каналлар орқали келишилган санада Ўзбекистонда ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1