Дониёр Ғаниев: "Ҳокимларни депутат ва сенатор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак"

ЖАМИЯТ 08.08.2022, 21:35
Дониёр Ғаниев: "Ҳокимларни депутат ва сенатор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак"

Куни кеча "Twitter" ижтимоий тармоғида ҳокимларнинг маҳаллий кенгашга раҳбарлик қилишини Конституциядан чиқариб ташлаш масаласида аудио чат ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ҳокимларнинг маҳаллий кенгаш депутатлигига сайланиш ҳуқуқини чеклаш кераклигини билдирди.

"Конституция қабул қилингач, бир қарор қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритишга тўғри келади. Аслида амалдаги қонунчиликка кўра, ижро ҳокимияти органларига депутатликка сайланиши мумкин эмас. Фақатгина ҳокимларга истисно тариқасига рухсат этилган. Сайлов кодексига ўзгартириш киритиш чоғида ҳокимларнинг депутатликка сайланиш ҳуқуқини олиб ташлаб, кенгаш олдидаги ҳисобдорлиги белгиланиши керак. Мантиқан олиб қараганда, кенгашларнинг вазифаси битта — ижро ҳокимиятини назорат қилиш. 

Бу мантиқсизлик фақатгина маҳаллий кенгашда эмас. Юқори парламентимизда ҳам бунинг қисман таъсири бор. 14та ҳудуднинг раҳбарлари бир пайтнинг ўзида Сенат вакили ҳам ҳисобланишади. Бу ҳам юқоридаги масаланинг узвий давоми. Агар Сайлов кодексида улар депутат бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадиган бўлса, ўз-ўзидан сенатор бўлиш ваколати ҳам бўлмайди. Бу эса халқ вакилларининг ижро ҳокимияти устидан самарали назорат ўрнатишида муҳим рол ўйнайди", — дейди Ғаниев Twitter'даги мулоқот чоғида.

Ғаниевнинг фикрича, Конституцияда ҳоким кенгаш раиси бўлмайди, дея ёзиб қўйиш билан унинг кенгашга таъсири йўқ бўлиб қолмайди. Бунинг амалий томонларини ҳам таъминлаш керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+17.97° ҳаво очиқъ
Валюта курси
11010.45
USD 23.24
10878.32
EUR 151.51
186.54
RUB -2.81
1