1

Бугун Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларининг баъзи ҳудудларида газ ўчирилади

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 09:56
Бугун Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларининг баъзи ҳудудларида газ ўчирилади

 "Ҳудудгазтаъминот" Матбуот хизматининг хабар беришича, Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган ер ости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан бугун соат 10:00 дан 17:00га қадар Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларининг баъзи ҳудудларида газ ўчирилади.

Чилонзор тумани, "Қозиробод" маҳалласида, Қозиробод кўчасида ҳамда Шайхонтоҳур тумани, "Бешёғоч" мавзесида, "Оқтепа" микрарайонида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчасидан ўтган Д-159, 108-ммли ўрта босимли газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ишлари режалаштирилган.

 Шу сабабли бугун соат 10:00 дан 17:00 гача "Шайхонтоҳур" маҳалласида, Олмазор тумани, "Себзор" маҳалласида табиий газ таъминотини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1