“Осиё болалари-2022” мусобақаларидан спортчиларимиз жами 114 та медал билан қайтишди

СПОРТ 09.08.2022, 11:58
“Осиё болалари-2022” мусобақаларидан спортчиларимиз жами 114 та медал билан қайтишди

Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида 13 кун давом етган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари якунланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Унда мамлакатнинг 174 нафар спортчиси юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Спортчилар мусобақада 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 та бронза, жами 114 та медал жамғарди.

8 август куни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон спорт делегацияси тантанали кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Aвазжон Каримов, вазир ўринбосари Мурод Исмоилов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Сакен Полатов, спортчиларнинг ота-оналари ва ОAВ ходимлари иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1