Айрим телеграм каналларда қуйидаги расм тарқатилиб, турли фикрлар билдирилмоқда.
Давлат тест марказининг маълум қилишича, мазкур расм 9 август куни Андижон вилоятидаги 1-секторда ўтказилган тест синовидан олинган бўлиб, абитуриент тест материалларини ўз вақтида топширмаган ва гуруҳ назоратчиларининг огоҳлантиришларига қарамай тест топшириқларини ишлашда давом этган.
Абитуриент тест материалларини топширишдан бош тортиб, материалларни гуруҳ назоратчиларига бермагани учун тест материалларига зиён етказмаслик (йиртилмаслиги) мақсадида абитуриентдан тест материаллари тортиб олинмаган.
Тест материаллари тест синовлари якунланганидан 15 дақиқа ўтиб, 10:15 да топширилгани учун абитуриент далолатнома асосида тест синовидан четлаштирилган.
" – Шунингдек, математика фанидан тест топшириқлари акс этган 2098197 рақамли тест топшириқлари китоби диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур тест топшириқлари 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмас", – дейилади ДТМ муносабатида.